19 Сентябр 2021 йил 625

Хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиш йўлидаги чора-тадбирлар

Хоразм вилоятида хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида ички ишлар органларида ташкил этилган хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар муносиб ҳисса қўшмоқда.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки бугунги кунда ички ишлар органларининг ушбу соҳавий йўналиши ўз фаолиятини “маҳаллабай” тизими асосида амалга ошириб келмоқда.

Вилоятда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш борасида шаҳар-туман ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғини  раисининг хотин-қизларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари ўртасида бевосита ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бу эса ўз навбатида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш имконини бермоқда.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ҳудудида тазйиқ ва зўравонликка учраган 2065 нафардан ортиқ хотин-қизларга нисбатан “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилиб, уларнинг барчаси давлат томонидан қонуний ҳимояга олинди. Ўз навбатида “Ҳимоя ордери” талабларини бузган 47 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Эътиборлиси, вилоятдаги ажрим ёқасига келиб қолган оилаларда ўтказилган профилактик суҳбат ва тушунтиришлар натижасида 1000 дан ортиқ оила сақлаб қолинган бўлса, 800 дан ортиқ оилалардаги маиший низолар атрофлича ўрганилиб, бартараф этилди.

Шунингдек, ички ишлар органларининг ташаббуси билан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 160 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида эса вилоят ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир қилинган жиноятлар ҳамда уларнинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин камайишига эришилди.

Юқоридаги ишларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида инспекторлар учун семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech