10 Март 2021 йил 573

Жиноий шерикларнинг қинғир нияти амалга ошмади

Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1986 йилда туғилган О.Б ўзининг Сурхондарё вилоятида яшовчи таниши, 1985 йилда туғилган Й.Қ. билан жорий йилнинг март ойи бошида Хоразм вилояти томон сафарга чиққандилар. Афсуски, уларнинг сайёҳлар маскани бўлган Хоразмга келишдан мақсади саёҳат эмас, балки ўзлари билан олиб келаётган “опий” гиёҳвандлик воситасини сотиб, мўмай даромад билан уйларига қайтиш эди.

Меҳмонларнинг қинғир ниятидан хабар топган Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари тезкор тадбир ўтказишди.

Жиноий шериклар ўзлари билан олиб келган 86,18 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 30 000 000 сўмга сотиб олишга рози эканлигини билдирган хоразмлик харидорга 2021 йил 4 март куни Шовот тумани марказида жойлашган кафеда қонунга хилоф равишда ўтказиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган пайтида тезкор ходимлар томонидан жиноят устида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондорлар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.  

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech