7 Май 2020 йил 735

Жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлик

Жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлик

 

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  бошқармасининг малакали ходимлари томонидан семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш”, “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш”, “Жамоатчилик назорати масканларидан самарали фойдаланиш усуллари” номли мавзулар остида ташкил этилаётган ушбу семинар-тренинглар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасидаги тажриба ва кўникмаларини янада такомиллаштирмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech