25 Январ 2024 йил 3504

Хоразм вилояти ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан шахсий таркибни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрикдан ўтказишда тор доирадаги малакали тиббий мутахассислар ҳам иштирок этганлиги, айрим касалликларнинг барвақт олдини олиш ва даволаш имконини яратди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech