18 Январ 2024 йил 4217

Хоразм вилоятида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.Ишниёзов ҳузурида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда 2023 йил давомида вилоятимизга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш, меҳмонхоналарда ва меҳмон уйларида ностандарт вазиятлар келиб чиқишининг олдини олиш, тинчлик осойишталикни таъминлаш орқали вилоятнинг сайёҳлик борасидаги жозибадорлигини ошириш, шунингдек шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, мазкур йўналишда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиши якунида ҳисобот йилида юқори натижаларни қайд этган ходимларга фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech