6 Июн 2024 йил 6291

ИИВ Хоразм академик лицейида ижодий учрашув бўлиб ўтди

ИИВ Хоразм академик лицейида буюк саркарда ва алломаларимизнинг ҳаёт йўли ва қаҳрамонлигини чуқур ўрганиш мақсадида “Тўмарис даврига бир назар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят “Тўмарис” жамоат фонди раиси, “Тумарис авлоди” журнали бош муҳаррири Шарқия Эшжонова сўзга чиқиб, она юртини босқинчилардан мардларча ҳимоя қилган массагетлар маликаси Тўмариснинг ҳаёти ва жасоратига тўхталиб, унинг саркардалик маҳорати, давлат бошқарувидаги одилона сиёсати, бетакрор қахрамонлигини қизиқарли мисолларда ҳикоя қилиб берди.

Шунингдек, севимли санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Гулора Рахимова томонидан ижро этилган “Тўмарис” монологи тадбирга ўзгача кўтаринки руҳ бахш этди.

-Халқимиз она-юртини босқинчилардан мардларча ҳимоя қилган массагетлар маликаси, мағрур ва қўрқмас Тўмарис номини фахр билан тилга олишади,-дейди вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, “Тўмарис” кўкрак нишони соҳибаси, подполковник Дилноза Боғибекова.-Унинг ҳаёти ва жасорати ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Хуллас, ўқувчилар мазкур тадбир орқали Тўмариснинг ҳаёти ва бетакрор қахрамонлиги ҳақида бой тасаввурга эга бўлишди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

"Постда" мухбири 

Text to speech