9 Ноябр 2022 йил 610

Террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган аёл ушланди 

Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли Азиза Собитова (исм фамилияси ўзгартирилган) Интернет тармоғидан фойдаланиши давомида Сурия давлатидаги халқаро террористик ташкилоти “жангари”ларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига чиқиб кетаётган вақтда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Шу билан бирга, А.Собитова ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, Интернет тармоғи орқали уларга “жангари”ларнинг қўпорувчилик фаолияти акс этган видеороликларни тарқатиб келган.

А.Собитовага нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech