22 Март 2024 йил 2407

Лицейда байрам шукуҳи

ИИВ Хоразм академик лицейида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни лицей директори, подполковник Л.Яқубов очиб, Наврўз байрами ўзбек халқининг кўп йиллик қадриятларини ўзида намоён қилувчи, миллий анъаналарини акс эттирувчи улуғ айём эканлигини таъкидлаб ўтди ва йиғилганларни самимий қутлади.

Тадбирда ўқувчилар арқон тортиш, тош кўтариш, қўл қайириш сингари миллий спорт ўйинлари бўйича ўзаро беллашди. Шунингдек, улар гуруҳларга бўлинган ҳолда қўл меҳнатии билан ясалган буюмлар ҳамда миллий либослар кўргазмасини ҳам намойиш этишди. 

Байрам тадбирида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланиб, лицей раҳбариятининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Text to speech