30 Март 2024 йил 2406

Ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар

Жорий йилнинг 29 март куни Хоразм вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимларига бириктирилган Хива шаҳри ва Хива туманида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Доимий иш жойига эга бўлмаган ёшлар иштирок этган ушбу учрашув кун тартибидаги асосий масала ёшларни иш билан таъминлаш бўлганлиги сабабли, тааллуқли ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари масъул ходимлари ҳам таклиф этилди.

Учрашув давомида ишсиз ёшларга корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берилиб, ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, ёшларнинг қизиқтирган саволлари юзасидан мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Учрашув якунида ёшлар Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech