2 Апрел 2024 йил 8717

Урганч туманида иккита гуруҳ ўртасида режалаштирилган жанжалнинг олди олинди!

Жорий йилнинг 31 март куни, вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизматига Урганч тумани “Боғдорчи” маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаролар ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштирганликлари тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ушбу маълумотга асосан, ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган  вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида,  ушбу гуруҳлар ўртасида режалаштирилган ўзаро жанжалнинг олди олинишига эришилди. Аниқланишича, ушбу икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўрталарида келиб чиққан ўзаро низони танишларини жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиб ҳал қилишга уринган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан  жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, шунингдек ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194-моддаларига (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech