9 Апрел 2024 йил 1892

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Равшан Иркинович Султанходжаевнинг Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган байрам табриги

Ассалому алайкум! 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларини, соҳамиз фахрийларини ҳамда хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлган сафдошларимизнинг оила аъзоларини улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Эл-юртимиз учун инсонпарварлик, сабр-қаноат, хайру саховат ва шукроналик тимсоли бўлган ушбу қутлуғ байрам кунларида барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Рамазон ойида меҳр-мурувват, эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак ва ёрдам кўрсатиш, ҳаёт ташвишлари ва муаммоларини биргаликда, ўзаро елкадош бўлиб ҳал этишдек олижаноб қадриятларимиз янада ривожланди.

Шу ўринда бутун дунёда нотинчлик, қуролли тўқнашувлар содир бўлаётган ҳозирги даврда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни сақлаш мақсадида кечаю-кундуз масъулият билан хизмат қилаётган ички ишлар ва барча ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига юртдошларимизнинг ушбу муқаддас ойда қилган эзгу дуолари чексиз куч-қувват берди десак муболаға бўлмайди.  

Қадрли ҳамкасблар, азиз фахрийлар! 

Ушбу барокатли ва нурафшон кунда сизларни яна бир бор азизу мукаррам Рамазон ҳайити байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклайман.

Мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуоларингиз ижобат бўлсин!

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!


Ҳурмат билан,

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи,

полковник

Равшан Иркинович Султанходжаев

Text to speech