2 Май 2024 йил 6631

Гумондорнинг ёнида гиёҳвандлик воситаси, уйида пневматик тўппонча борлиги аниқланди

Республикамизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш мақсадида эълон қилинган “Қорадори-2024” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Урганч шаҳрида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят фош этилди.

Жумладан, Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган Б.С. жорий йилнинг 1 май куни шаҳарнинг Навбаҳор кўчасида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида ёнлари кўздан кечирилганида, чўнтагида 4 та гугурт қутиси ва 1 та полиэтилен пакетга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

Шундан кейин Б.С. нинг хонадонида тегишли тартибда ўтказилган тинтув жараёнида “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, уни истеъмол қилиш учун мослаштирилган идишлар ва пневматив тўппончани ноқонуний тарзда сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech