8 Май 2024 йил 5927

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Р.И.Султанходжаевнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табриги

Ассалому алайкум! 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларини, азиз фахрийларимизни ҳамда юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларимизнинг оила аъзоларини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги  муносабати билан самимий табриклайман.

Бугунги қутлуғ айёмда ўз жонини она юрт учун қурбон қилган ҳамкасбларимизнинг руҳи поклари олдида бош эгиб таъзим қиламиз, уларнинг номлари қалбимизда абадий яшайди. 

Ички ишлар органларида хизмат қилган азму шижоатли, фидойи фахрий-устозларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз. Ёш ходимларни Ватанга, халққа садоқатли этиб тарбиялашда сизларни доимо ўрнак деб биламиз.

Бугунги эркин ва озод ҳаётимиз замирида ички ишлар органлари ходимларининг ҳам фидокорона хизматлари, Ватанга садоқати мужассам десак асло муболаға бўлмайди.

Қадрли ҳамкасблар, ҳурматли фахрийлар!

Сизларни бугунги улуғ айём билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни асраш, жамоат тартибини сақлаш, барқарорликни таъминлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда омад ва зафарлар тилайман.


Ҳурмат билан,


Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи,

полковник  Султанходжаев Равшан Иркинович

Text to speech