Эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлилидан келиб чиқиб, галдаги устувор вазифалар белгилаб олинди
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички
ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон
Назармуҳаммедов иштирокида жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга
оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш
ўтказилди.
Тадбирда Хоразм
вилояти ИИБ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев, ИИБ бошлиғининг
ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ички ишлар
бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари ҳамда тегишли
мутасадди ходимлар иштирок этдилар.
Йиғилишда
бошқарма бошлиғи томонидан ўтган олти ой давомида вилоятда жиноятчиликни
жиловлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш,
йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
юзасидан ҳисобот берилди.
Шунингдек, йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари
– Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ҳам
ҳисоботи эшитилди.
Жиноятчиликнинг
айрим турлари ошган ҳудуд мутасадди раҳбарларига бу борада
амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусида кўрсатма ҳамда
топшириқлар берилди.
Тадбирда Вазир
ўринбосари сўзга чиқиб, коррупция ва таъмагирликка йўл қўймаслик, хизмат
интизоми ва қонунийликка риоя қилиш борасида қатъий талаб ва топшириқларни
етказди.
Тадбир якунида
вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,
жиноятчиликни жиловлашда ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ходимлардан бир гуруҳи раҳбарият
ташаккурномаси ва пул мукофотлари билан
тақдирланди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати