9 Август 2024 йил 3543

Янгиариқ тумани ИИБ да Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев раислигида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 август куни Янгиариқ тумани ИИБ шахсий таркиби иштирок этган мазкур йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғини ўқиб эшиттирди.

Ушбу буйруққа кўра ИИВ Академиясининг магистранти подполковник Журъат Мадримов Янгиариқ тумани  ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек бошқарма бошлиғи йиғилиш иштирокчиларини подполковник Журъат Мадримовнинг хизмат фаолияти тўғрисидаги маълумот билан таништирди.  

Шундан кейин бошқарма бошлиғи бугунги кунда туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли хавфсизлиги таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар, бу борада йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтиб, келгусида ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш орқали самарадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда тинчлик ва осойишталик, тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси эканлигини барча инсонлар чуқур англаб етиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунида подполковник Журъат Мадримов Янгиариқ тумани ИИБ бошлиғи сифатида туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўзининг режаларини баён қилиб, бу бора бор куч ва билимини сафарбар этишини, туман ИИБ да хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлашини билдириб ўтди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи Янгиариқ тумани ИИБ маъмурий биносидаги мавжуд шарт-шароитлар ва унга туташ ҳудудларни  ободонлаштириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишиб, зарур топшириқлар берди.  

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech