21 Август 2024 йил 4180

Шер ҳайвонот боғига топширилди

Урганч шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган, С.Э. шаҳар чеккасидаги ўзига тегишли ишлаб чиқариш биноси ҳудудида шер ҳайвонини қонунга хилоф равишда сақлаб, парваришлаб келаётганлиги тўғрисида олинган маълумотларга кўра, 2024 йил 18 август куни Хоразм вилоят ИИБ ва Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан мазкур ишлаб чиқариш биноси ҳудуди кўздан кечирилганида, ҳаиқатан ҳам бино ҳудудида махсус қафасда 3 яшар шер сақланаётганлиги маълум бўлди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида шерни парваришлаб келаётган шахс уни 2023 йилда Хонқа туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ў.Ш. дан 3 000 АҚШ долларига сотиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-моддаси кўра маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима жазоси қўлланилди.

Қафасда сақлаб келинган шер эса Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳайвонот боғига топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech