23 Август 2024 йил 8264

Жорий йилнинг 7 ойида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар муҳокама этилди

Хоразм вилояти ҳокимлигида жорий йилнинг 7 ойида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли идора, ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.  

Унда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов,  вилоят ИИБ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев,  мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда видеоконференция алоқа шаклида шаҳар ва туман ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

Таҳлилий ва танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли идора, ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган ишлар етарли эмас деб топилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда келгусида бу борадаги чора-тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида, вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишга қаратилган “тунги рейд” тадбирларини кучайтириш, аҳоли орасида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш,  пробация органлари ҳисобида турган ҳамда уюшмаган ёшларни “маҳалла еттилиги”нинг ёшлар етакчилари
ва ёшлар ишлари агентлиги ходимларига бириктириш,  ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган ҳисобида турган аёлларни эса хотин-қизлар фаолларига бириктириш, судларда оилавий-маиший масалаларда низолашиб келаётган оилаларни “маҳалла еттилиги” вакилларига бириктириш юзасидан кўрсатма берилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган, спиртли ичимликларга ва гиёҳвандликка ружу қўйган, тажовузкор руҳий касалларни ҳудудий ҚВП ва оилавий поликлиникаларнинг тиббиёт ходимларига бириктириб, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда тегишли профилактик тадбирларни амалга ошириш кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида маҳаллаларда ташкил этилган “Жамоатчилик назорати” масканларини тафтишдан ўтказиб, фаолиятини йўлга қўйиш белгилаб олинди.  Жамоат тартибини сақлаш ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларни иссиқ изидан фош этиш ҳамда қидирувдаги шахсларни ушлаш борасида аҳоли келиб-кетиши узлуксиз бўлган вилоятдаги барча йирик объектлар, байрам ва тадбирлар ўтказиладиган жойлар, бозорлар, истироҳат боғлари, чойхоналар, ресторанлар, кафелар, тунги клублар, стадионлар, автомобилларга газ ва ёнилғи қуйиш шохобчалари, маҳаллаларга кириш-чиқиш жойлари юзидан таниб олувчи FACE-ID ҳамда туташ бўлган автотураргоҳлар ва шаҳар (туман)ларнинг кириш-чиқиш жойларига давлат рақам белгиларини аниқловчи видео кузатув камераларини ўрнатиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма берилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech