31 Август 2024 йил 2767

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Р.И.Султанходжаевнинг Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табриги

Ассалому алайкум! 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларини, азиз фахрийларимизни ҳамда юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларимизнинг оила аъзоларини «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги эълон қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан самимий табриклайман.

Ҳар бир давлат ва жамият тараққиётининг замирини аввало тинчлик-осойишталик ташкил этиши инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шу ўринда эса Сизларнинг Ватанга меҳр ва садоқат билан қилаётган ҳар кунлик меҳнатингиз Ўзбекистон мустақиллигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда десак муболаға бўлмайди. Албатта жамиятимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш борасида ички ишлар органларига яқиндан ёрдам бериб келаётган бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоатчилик вакиллари, айниқса соҳамиз фахрийларидан иборат маслаҳатчи-мураббийларимизнинг амалий ёрдамлари ва қимматли маслаҳатларини ҳам алоҳида эътироф этган ҳолда доимо юксак қадрлаймиз. 

Бугун Янги Ўзбекистон орзуси кўз ўнгимизда реал ҳақиқатга айланмоқда. Халқаро майдонда Ватанимизга нисбатан ҳурмат ва эътибор тобора ортиб бормоқда. 

Ишонамизки, келажагимиз бўлган ёшлар юртимизни янада ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар. Биз эса ўз навбатида ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.

Қадрли ҳамкасблар, ҳурматли фахрийлар!

Сизларни бугунги улуғ айём билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни асраш, жамоат тартибини сақлаш, барқарорликни таъминлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда омад ва зафарлар тилайман.


Ҳурмат билан,

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи,

полковник  Султанходжаев Равшан Иркинович

Text to speech