24 Сентябр 2024 йил 2472

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги ўрганишлари тафсилотлари

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ИИБ фаолияти ҳамда  туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиб, зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

Тупроққалъа тумани ИИБ фаолияти кўздан кечирилиб, туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳининг жанговар шайлиги текширилди. Вазир ўринбосари шахсий таркиб томонидан,  хизматни тизимли равишда масъулият ва ҳушёрлик билан ташкил этилишига, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, мазкур туманда  ижтимоий профилактика йўналишида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар назорат тартибида ўрганилиб, ИИВ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech