8 Октябр 2024 йил 11071

Хоразм вилояти ИИБда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедовнинг фахрийлар билан учрашуви ташкил этилди

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда Вазир ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов, бошқарма бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев, бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник Рустам Раҳимов, Фахрийлар кенгаши раиси истъфодаги полковник Аминбой Тожиев, шунингдек, шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва фахрийлар кенгаши раислари ҳамда 200 нафарга яқин соҳа фахрийлари иштирок этдилар.

Учрашувда фахрийларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек,  жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фахрийларнинг бой тажрибаларидан кенг фойдаланиш, бу борада Хоразм вилоятида  криминоген вазияти муракакаб бўлган маҳаллаларда фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларига тажрибали фахрийларни маслаҳатчи-мураббий сифатида бириктириш тажрибасини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, улар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.


Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech