Гумондорнинг ёнида 2,59 грамм “опий” гиёвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан гиёвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни фош этишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Қўшкўпир туманида рўйхатда туриб, вақтинчалик Урганч шаҳрида истиқомат қилиб келаётган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, 1980 йилда туғилган Э.К. уйи олдида гумондор тариқасида тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги спорт шимининг чўнтагида вазни 2,59 грамм бўлган “опий” гиёвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.
Шундан кейин гумондорнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида гиёвандлик воситасини истеъмол қилиш учун мўлжалланган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати