21 Декабр 2024 йил 140

Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Хоразм вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор  тадбирлар давомида, 2007 йилда Урганч шаҳрида туғилиб, Урганч шаҳринингЖинговуз” маҳалласида яшаб келаётган, 2007 йилда туғилган, Б.Б. Урганч маҳалласи “Халқ сўзи” кўчасида пиёда ҳаракатланиб бораётган вақтида, олинган тезкор маълумотлар асосида, тўхтатилиб, қўлида бўлган сумка текширилганида 170 пачкада қадоқланган 9350 дона “Трения” ёзувли пиротехника воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу пиротехника воситалари белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, шу куни вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан, 2007 йилда Хива туманида туғилиб,  шу туманнинг “Саёт” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, И.С. Урганч шаҳар Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, қўл юклари кўздан кечирилганида, жами 12 650 донадан иборат бўлган 230 қути Трения” ёзувли пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда олиб бораётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти Ахборот хизмати

Text to speech