4 Феврал 2025 йил 3888

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ УНИВEРСИТEТИ БАКАЛАВРИАТИНИНГ КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ ШАКЛИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўқишга Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Танловда бўйи 165 (бир юз олтмиш беш) сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ҳамда 160 (бир юз олтмиш) сантиметрдан паст бўлмаган аёллар ёши ўн еттидан кичик йигирма бешдан катта бўлмаган ўрта, ўрта махсус, ўрта профессионал маълумотга эга бўлган фуқаролар иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ўқиш муддати 3 йилни ташкил қилади.

Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимларига ўзлари билан фуқаролик паспорти, шаҳодатнома, диплом, умумтаълим мактаби ёки лицей битирувчилари таҳсил олаётган таълим муассасаларидан маълумотнома олиб келишлари шарт.

Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 04 февраль кунидан 20 март кунига қадар қабул қилинади. Белгиланган кунлардан ташқари мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

 

Манзил: ИИВ Хоразм академик лицейи

Мурожаат учун телефон: 62-220-42-05

Text to speech