5 Феврал 2025 йил 3117

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ХОРАЗМ АКАДEМИК ЛИЦЕЙИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ

 

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ИИВ Хоразм академик лицейига ўқишга умумтаълим  муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Танловда ИИВ Хоразм академик лицейда ўқиш истагини билдирган, умумтаълим мактабларининг 9-синфида ўқиётган номзодлар иштирок этади.

Ички ишлар вазирлиги Хоразм академик лицейида ўқиш муддати 2 йилни ташкил қилади.

Мурожаат этувчи номзодлар ота-оналари иштирокида, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳамда фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома олиб келишлари шарт.

Ўқишга қабул қилишда танловларнинг босқичлари

ИИВнинг академик лицейларига танловлар 3 босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқич-дастлабки танлов бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) дастлабки суҳбат;

2) индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижалари, индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларидан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди;

3) тиббий комиссия кўриги, тиббий комиссия кўригидан ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

Иккинчи босқич-махсус профессионал танлов бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш (диктант);

2) жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов;

3) якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш .

Учинчи босқич-тест синовлари.

Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.

Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Тест синови ўтказиладиган фанлар:

Тарих;

Чет тили;

Она тили ва адабиёт фанларини ўз ичига олади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 05 февраль кунидан 15 апрель кунига қадар қабул қилинади. Белгиланган кунлардан ташқари мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

 

  Манзил: Урганч шаҳар, Эгам Рахим кўчаси, 77-уй (ИИВ Хоразм академик лицейи).

Мурожаат учун телефон: 62-224-77-48

Text to speech