“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АКАДEМИЯСИГА “ТEРГОВ ФАОЛИЯТИ” ЙЎНАЛИШИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича ўқишга ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.
Танловда бўйи 165 (бир юз олтмиш беш) сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ҳамда 160 (бир юз олтмиш) сантиметрдан паст бўлмаган аёллар ёши ўн еттидан кичик ва йигирма беш ёшдан катта бўлмаган, ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар, ИИВ академик лицейи ва ҳарбий академик лицей битирувчилари, шунингдек, умумтаълим муассасалари битирувчилари иштирок этади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ўқиш муддати 3 йилни ташкил қилади.
Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимларига ўзлари билан фуқаролик паспорти, шаҳодатнома, диплом, умумтаълим муассасалари ёки лицей битирувчилари таҳсил олаётган таълим муассасаларидан маълумотнома олиб келишлари шарт.
Манзил: Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Спорт маркази.
Мўлжал: Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ён томони.
Мурожаат учун телефон: 62-220-42-05, 99-502-02-85