Урганч шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган “Хавфсиз ҳудуд” ва “Хавфсиз тун” махсус профилактик тадбири амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 8 март куни ИИВ ва вилоят ИИБ масъул
ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ва Миллий гвардия
шахсий таркиби иштирокида “Хавфсиз ҳудуд” ва “Хавфсиз тун” махсус профилактик
тадбирлари амалга оширилиши муносабати билан хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
Йўриқномада Вазирлик ва бошқарма масъул ходимлари томонидан
махсус профилактик тадбирдан кўзланган мақсад ҳамда тадбирларнинг сифат ва
самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар
тўғрисида шахсий таркибга аниқ топшириқлар берилди.
Хусусан, давлат
ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш таъкидланди.
Шундан кейин барча куч ва воситалар
белгиланган топшириқларни бажаришга жалб этилди.
Бунда асосий эътибор ўғрилик, фирибгарлик ва тан
жароҳати билан боғлиқ ҳамда аёллар ва вояга етмаганлар иштирокидаги, шунингдек,
оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида криминоген
вазияти оғир бўлган маҳаллаларда патруллик нарядлари ташкил этилди.
Аҳоли хонадонлари, савдо дўконлари ва бошқа
объектларида техник қўриқлашни жорий этиш ва уларга кузатув камераларини
ўрнатиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Пробация органлари ҳисобида турган шахсларнинг
ўрнатилган чекловларга риоя этишлари назорат тартибида ўрганилди.
Бундан ташқари йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат-рейд тадбирлари
кучайтирилиб, қўпол қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлашга алоҳида эътибор
қаратилган.
Шу билан биргаликда махсус профилактик тадбир
давомида тергов ва суд органларидан бўйин товлаб юрган ҳамда бедарак йўқолган
шахсларни қидириш ва ушлаш бўйича тезкор тадбирлар белгилаб олинди.
Бу каби махсус профилактик тадбирларни вилоятнинг барча
шаҳар ва туманларида амалга ошириш режалаштирилган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати