3 Апрел 2025 йил 1215

Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Урганч шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-110-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2025 йил 31 март кунидаги Фармойишига асосан умумий ўрта таълим мактабларига ташкилий ва тарбия-методик жиҳатдан манзилли кўмаклашиш мақсадида ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Мазкур ишчи гуруҳ вакиллари томонидан ҳудудларда белгиланган чора-тадбирларни сифатли ташкил этиш ҳамда бу борада вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш жараёнлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилоятига бириктирилган вазирлик ишчи гуруҳи ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси, шунингдек Урганч шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан Урганч шаҳридаги  8-сонли  умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Дастлаб, таълим масканидаги барча маъмурий бинолар, ўқув хоналари ва мавжуд шарт-шароитлар атрофлича ўрганилди. Таъмирталаб биноларни жорий таъмирлаш, мактаб ҳудудини ободонлаштириш, мактабнинг моддий-техник базасини бойитиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари дарс жараёнлари ўрганилиб, мактаб масъуллари ҳамда ўқувчилар билан ўзаро ишонч асосида ўтказилган суҳбат давомида уларнинг қизиқишлари ва келгуси режалари тингланди.

Аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech