4 Апрел 2025 йил 1633

Умумтаълим мактабининг ўқувчилари ИИВ Хоразм академик лицейи билан таништирилди

Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан мактабларга ташкилий ва тарбия-методик жиҳатдан манзилли кўмаклашишга оид чора-тадбирлар дастурига асосан Урганч шаҳридаги 8-сон умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчилари ИИВ Хоразм академик лицейида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Шу ернинг ўзида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича "Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият" мавзусида “маҳорат дарси” ўтказилди.

Text to speech