9 Апрел 2025 йил
3517
ИИВ Академияси курсантининг шеърий китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 8 апрель куни Хоразм вилоятида "Тўмарис" жамоат фонди аъзоларининг илмий-амалий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ИИВ Академиясининг 3-босқич курсанти, "Тўмарис" жамоат фондининг фаол аъзоси Скарлетт Ишниёзова ижодига мансуб "Эҳтиром" номли шеърий китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда муаллиф "Эҳтиром" номли янги шеърий китоби она Ватани — Ўзбекистонга бўлган чексиз меҳри туфайли яратилганлигини, шу боис китобидаги шеърларнинг аксариятида Ватанни мадҳ этганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тақдимот якунида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева ҳамда "Тўмарис" жамоат фонди раҳбари Шарқия Эшжановалар ҳаваскор шиора Скарлетт Ишниёзованинг ижодига юксак баҳо бериб, ижодий муваффақиятлар тиладилар.