Волейбол федерацияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлимининг йиғилиши бўлиб ўтди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда спортни оммалаштириш, ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яхшилаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Хусусан, волейбол спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида мамлакатмиз нуфузли мусобақаларига мезбонлик қилмоқда, энг муҳими волейбол аҳоли орасида оммалашиб бормоқда.
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида волейбол федерацияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими вакиллари, волейбол билан фаол шуғулланувчи ёш спортчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов номзоди Ўзбекистон волейбол федерацияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими раиси лавозимига таклиф этилди ва иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланиб, бўлим раислигига сайланди.
Шунингдек, йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасини юқори савияда ўтказишга оид чора-тадбирлар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати