12 Апрел 2025 йил 571

ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчиларининг ахборот технологиялар ва кибермакон тўғрисидаги билимларни пухта эгаллашлари учун қулай имконият яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2025 йил 22 январдаги ПҚ-17-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни ИИВ Хоразм академик лицейи ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

         Мазкур меморандумга кўра, эндиликда томонлар таълим ва илмий-амалий фаолиятни тарғиб қилиш ва оммалаштиришда ўзаро қўллаб-қувватлаш ва фаол ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек шериклик асосида, мавжуд бўлган ахборот, ҳуқуқий, илмий ва ташкилий, ўқув-услубий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Бундан ташқари рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш доирасида биргаликдаги тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш, шу жумладан ахборот технологиялари, дастурлаш ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамда таълим дастурларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш, амалиётни ташкил этиш, лицей ўқувчиларини Олий таълим муассасаларига тайёрлаш ва мақсадли йўналтиришга келишиб олинди.

         Ўзаро ҳамкорлик натижасида академик лицей ўқувчиларининг ахборот технологиялар ва кибермакон тўғрисидаги билимларини янада бойитиш, 2025-2026-ўқув йилидан  киберхавфсизлик йўналишида чуқур билим олишлари учун янада катта имкониятлар яратилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech