14 Апрел 2025 йил 490

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ НУКУС “ТEМУРБEКЛАР МАКТАБИ” ҲАРБИЙ-АКАДEМИК ЛИЦЕЙИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга умумий ўрта таълим  муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Танловда Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқиш истагини билдирган, умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфида ўқиётган,  (ўғил бола) номзодлар иштирок этади.

Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқиш муддати 2 йилни ташкил қилади.

Мурожаат этувчи номзодлар ота-оналари иштирокида, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ҳамда фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома олиб келишлари шарт.

Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 10 апрель кунидан 30 апрель кунига қадар қабул қилинади. Белгиланган кунлардан ташқари мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

 

Манзил: Урганч шаҳар Ислом Каримов кўчаси 1-уй.

Мўлжал: вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими ён томони.

Мурожаат учун телефон: 62-224-77-48, 62-224-77-49, 99-502-02-85

Text to speech