20 Апрел 2025 йил
868
Бошқарма бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди
Бугун, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Янгибозор туманининг "Юқорибошқир" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.
Мавжуд муаммоларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.