22 Апрел 2025 йил 515

ИИВ Хоразм академик лицейи турнир ғолиби бўлди

2025 йил 21 апрель куни Урганч шаҳрида Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги «Заковат» турнирининг Хоразм вилояти ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Турнирда вилоятимиздаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат 42 та жамоа иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин: Ўзбекистон Hеспубликаси ИИВ Хоразм академик лицейи;

2-ўрин: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети академик лицейи;

3-ўрин: Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейи жамоалари эгаллаб, турнирнинг республика босқичга йўлланмани қўлга киритдилар.

Text to speech