23 Апрел 2025 йил 379

Ўқувчилар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Урганч шаҳридаги 8-сон умумтаълим мактаби ўқувчиларини соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда ўқувчилар ўртасида спортнинг волейбол турини оммалаштириш мақсадида мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа қизғин, муросасиз шу билан биргаликда ўзаро дўстона рухда бўлиб ўтди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш жараёни ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Ташкилий қўмита томонидан ҳар бир жамоанинг мусобақадаги иштирокида алоҳида эътироф этилди ва уларга тегишли даражадаги диплом, медаль ва эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди.

Бу каби мусобақалар ёшларнинг спортга қизиқишини ошириш билан биргаликда келгусида профессионал спортчиларни етиштириш ва терма жамоалар учун селекция қилиш имкониятларини хам яратади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech