29 Апрел 2025 йил 1315

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ"

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТEРНАТИГА, ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга, умум таълим муассасаларининг 4-синфни тамомлаган, ҳарбий хизматчи, ходимлар ва фуқароларнинг (ўғил болалар) фарзандларининг ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимларига ўзлари билан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган таълим муассасаларидан маълумотнома олиб келишлари шарт.

Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 1 май кунидан 1 июнь кунига қадар қабул қилинади. Белгиланган кунлардан ташқари мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

 

Манзил: Хоразм вилояти ИИБ Спорт маркази.

Мўлжал: Хоразм вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ён томони.

Мурожаат учун телефон: 62-220-42-05, 97-606-06-33

Text to speech