4 Май 2025 йил
154
Бошқарма бошлиғининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Бугун, 4 май куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Хонқа туманининг "Эзгулик" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.
Мавжуд муаммоларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати