“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
Хоразм вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик ойлиги доирасидаги тадбирлар изчиллик билан давом этмоқда.
Бу борадаги чора-тадбирлар "маҳаллабай" тартибида ташкил этилиб, раҳбарият томонидан назорат тартибида ўрганилиб, зарур тавсия ва топшириқлар бериб келинмоқда.
Хусусан, Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи томонидан Хонқа туманининг “Мустақиллик” маҳалласида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар манзилли тарзда ўрганилди.
Маҳалла еттилиги билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида маҳалладаги криминоген вазият, аҳолининг ижтимоий аҳволи, маҳаллада янги иш ўринларини яратиш, хотин-қизлар ва ёшларни янги касбларга ўқитиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 январь кунидаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори ижросини таъминлаш борасида маҳалла еттилиги ҳамда туман ва вилоят миқёсидаги раҳбар ходимлар томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган амалий ишлар муҳокама этилди.
Шуни таъкидлаш лозимки “Мустақиллик” маҳалласи 2024 йилда криминоген вазияти оғир маҳалла деб топилган, шундан келиб чиққан ҳолда жорий йилда масъул раҳбарлар томонидан маҳалла учун алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, профилактик ишлар тизимли равишда амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг ўтган даврида мазкур маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Маҳалладаги ўрганишлар якунида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан масъул ходимларга чора-тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати