18 Май 2025 йил
1124
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан сайёр қабул ўтказилди
Бугун, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Қўшкўпир туманининг "Чаманзор" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.
Мавжуд муаммоларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати