21 Май 2025 йил
681
Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан фуқароларнинг ички ишлар органларидаги тергов ва суриштирув фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахслардан 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида тааллуқли масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар эса зудлик билан тегишлилиги бўйича йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати