19 Июн 2025 йил 1115

Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ёш ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил этилди.

Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилмоқда.

Мазкур ойлик доирасида Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларни замон талабларига мос профессионал кадрлар сифатида шакллантириш ҳамда уларни хизмат қасамёдига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 18 июнь куни Боғот тумани Ички ишлар бўлимида ёш ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда ички ишлар тизимида ёшларга яратилган шарт-шароитлар ва уларни ижтимоий-ҳуқуқий қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар борасида суҳбатлашилди.

Шунингдек, учрашувда вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси иштирок қилиб, ёш ходимларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда бор куч ва ғайратларини аямасдан хизмат қилишлари ҳамда ижрочилик ва хизмат интизомига риоя қилишларини, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан ёндашишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзаро ишонч ва самимийлик руҳида бўлиб ўтган учрашувда ёш ходимлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар эшитилиб, атрофлича тушунтиришлар берилди.

Учрашув якунида хизматда юқори кўрсаткичларга эришиб келаётган фидойи ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналарига бошқарма раҳбариятининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech