10 Июл 2025 йил 336

Хоразм вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика хизмати ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида назарий ва амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди

Унда бевосита иштирок этган ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази, ИИВ Академияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ мутахассислари ҳодиса жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш, қадоқлаш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давомида криминалистик-техник воситаларни қўллаш бўйича маҳорат дарслари ўтказишди.

Шунингдек, суд фотографиясининг умумий қоидалари, тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари исботлов базасининг шакллантиришдаги аҳамияти, портлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеа жойларини кўздан кечириш, тинтув ва тергов экспериментини ўтказиш бўйича назарий маълумотлар берилди.

Якунда ИИБ Эксперт-криминалистика хизматининг барча ходимларига “Ҳодиса жойини кўздан кечириш” бўйича сертификатлар топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech