10 Август 2025 йил 319

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан шахсий қабул ўтказилди

10 август куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан бошқарма маъмурий биносида шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ ўттиздан ортиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди.

Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech