17 Август 2025 йил 300

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан шахсий қабул ўтказилди

17 август куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан бошқарма маъмурий биносида шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ ўттиздан ортиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди.

Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 4 нафар юртдошларимизга шахсини тасдиқловчи ID-карталар тантанали равишда топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech