Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида Урганч шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш масаласи муҳокама этилди
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан 24 август куни Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармасида масъул ходимлар иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Урганч шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирлар таҳлил этилди.
Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда Урганч шаҳар ИИБ масъул ходимлари ҳамда идоравий назорат ва амалий ёрдам учун бириктирилган вилоят ИИБ масъул ходимларининг ҳисоботлари эшитилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида Урганч шаҳрида олдини олиниши лозим бўлган жиноятлар салмоғи кескин ортиб кетишига йўл қўйган масъул ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи белгиланди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига кўра Урганч шаҳрининг криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларига шаҳар ИИБ раҳбарияти ва вилоят ИИБ соҳавий хизматларининг масъул ходимлари номма-ном бириктирилиб, уларга кундалик хизмат фаолиятини бириктирилган маҳаллада бошлаш, маҳалла еттилиги билан биргаликда профилактик чора-тадбирлар “йўл харита”сини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш топширилди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати