12 Сентябр 2025 йил 145

Урганч шаҳридаги маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Урганч шаҳрининг “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Урганч шаҳар ҳокими Б.Раджабов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ғ.Шарипов, ИИВ Академияси факультет бошлиғи, полковник Б.Адилов бошчилигида ташкилий-профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда Урганч шаҳрининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштироки таъминланди.

Тадбирда сўзга чиққан масъул раҳбарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон, 18.08.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-253-сон Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2024 йилдаги “«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801-сон Қарори асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунини самарали ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.

Ушбу тадбирда айниқса Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Қўриқлаш бўлими, тиббиёт бирлашмаси шифокор ва патронаж-ҳамширалари, шунингдек шаҳардаги бошқа маҳалла раислари ҳамда профилактика инспекторларининг иштироки таъминланиб, жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар ўтказиш келишиб олинди.

Ўтказилган тадбир якунида масъуллар томонидан ташкилий-профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш борасида топшириқлар бериб ўтилди, жумладан ижтимоий профилактика тадбирларидан:

Доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чет элга кетган ва қайтиб келган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказиш орқали муаммоларини ўрганиб, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга йўналтириш, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказиш, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган, шунингдек пробация назоратидаги шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити ва касбий лаёқатини ўрганиш орқали ҳоким ёрдамчиси томонидан уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилишида ёрдам бериш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитларини ўрганиш, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, ушбу ўйинларнинг салбий оқибатларини ва жавобгарликни тушунтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг сабабларини ўрганиш, улар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда бундай салбий хатти-ҳаракатларни бартараф этиш чораларини кўриш, айниқса маҳалла фаоллари, нуронийлар, имом-хатиб ва отинойилар иштирокида ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш, низоларнинг сабабларини аниқлаш, улар бартараф этиш мақсадида маҳалла раиси билан ҳамкорликда «Соғлом оила — соғлом жамият» тамойилларини тушунтириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ижтимоий ходим билан биргаликда ташкил этиш, шу билан биргаликда ариза ва шикоятлар бўйича мурожаат муаллифлари билан қийнаётган муаммолари бўйича суҳбат ўтказиш ва уларга ечим топиш, жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойлар ҳамда кўп қаватли уйларни аниқлаш орқали улар атрофида «ташвиш» тугмаларининг ўрнатиш борасида таклифлар бериш ҳамда маҳалла ҳудудида ижара шартномаси тузмасдан бошқа туман ва вилоятдан келиб ҳеч қандай аниқ бир мақсадсиз яшаб юрган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга ва хонадон эгаларига нисбатан қонуний чоралар кўриш каби бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан биргаликда масъул ходимларга жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш, айниқса ушбу тадбирларга оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини, жумладан блогерларни фаол жалб этиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ташкилий-профилактик тадбирлар давомида масъуллар “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш механизми орқали ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилаётган шахслар билан хонадонларга борган ҳолда муаммолари ўрганиб чиқилди ва “E-ijtimoiy profilaktika”дастури орқали керакли идора ва ташкилотларга муаммо ечимларини топиш мақсадида йўналтирилди.

Амалга оширилган ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Урганч шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда атрофлича таҳлил этилди.

Йиғилишда сўзга чиққан ИИВ Академияси факультет бошлиғи, полковник Б.Адилов томонидан шаҳарнинг криминоген вазияти мураккаб бўлган “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида юқоридаги Қарор талаблари асосида бир қатор манзилли чора-тадбирлар ташкил этиш кераклиги, жумладан маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида чораклик ва ойлик “йўл харита”ларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши лозимлиги таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунига кўра масъул идора ва ташкилот раҳбарларига юқоридаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ишни тўғри ташкил этиш ва маҳаллада жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech