14 Сентябр 2025 йил 227

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

14 сентябрь куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Гурлан тумани "Навбаҳор" маҳалласида жойлашган спорт мажмуаси биносида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech