23 Сентябр 2025 йил 784

Ҳудудий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Хоразм вилояти бўйича  ҳудудий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ИИВ масъул ходимлари ҳам бевосита иштирок этдилар.

Унда  вилоят ва шаҳар-туманлардаги одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар муҳокама этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 21 декабрдаги ПФ–210-сон Фармони ижросини таъминлаш, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар танқидий таҳлил этилди.

Мазкур йўналишда, ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва бу бўйича тасдиқланган йўл харитасининг ижросини сифатли таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги тадбирларни мувофиқлаштириш, комиссиялар ишини самарали йўлга қўйиш ҳамда мазкур йўналишда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида ИИВ масъул ходимлари томонидан одам савдосига қарши кураш фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech