28 Сентябр 2025 йил
548
Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди
28 сентябрь куни Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Қўшкўпир туманининг "Ошоққалъа" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.
Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида уч нафар қўшкўпирлик ёшларга илк маротаба шахсини тасдиқловчи ID-карталар топширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати