30 Сентябр 2025 йил 421

"Маҳалла етттилиги" учун маҳорат-дарси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон, 18-августдаги ПҚ-253-сон Қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 801-сон Қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Хоразм вилоятидаги криминоген вазияти мураккаб бўлган Урганч шаҳрининг “Мустақиллик” ва Янгиариқ туманининг “Янгиобод” маҳалласида “маҳалла еттилиги” вакилларининг касбий маҳоратини ошириш борасида ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томондан амалий маҳорат дарслари (мастер-класс) ўтказилди.

Амалий маҳорат дарсларида “маҳалла еттилиги” вакилларига маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш, ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар доираси ва ижтимоий профилактика объектларини аниқлаш, уларга доир маълумотларни “маҳалла еттилиги”, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда тақдим этиш, амалга ошириш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини якунлаш тартиблари тушунтириб ўтилди.

Маҳорат дарслари якунида ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан “маҳалла еттилиги” вакиллари дуч келаётган муаммолар юзасидан бир қатор тавсия ва ечимлар бериб ўтилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech